30.06.2024 23:39
1744
Теглар
Евро-2024. Англия Словакия билан ўйинда 90+5-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, қўшимча бўлимда чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди

Европа чемпионати плей-офф босқичи 2-кунининг биринчи ўйинида Англия чоракфинал йўлланмаси учун баҳсда Словакияга сенсацион тарзда ютқазишига бир баҳя қолди.

Гелзенкирхендаги учрашувнинг 25-дақиқасида Иван Шранц Пикфорд дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди – 1:0.

Танаффусга қадар инглизлар деярли вазият ярата олмаган бўлса, иккинчи бўлимнинг бошида Фоден ҳисобни тенглаштирди, аммо VAR текширувидан сўнг офсайд туфайли гол инобатга олинмади.

Турнирнинг амалдаги вице-чемпиони ўйин якунига қадар ҳар қанча уринмасин, Дубравка қўриқлаётган Словакия дарвозасига гол ура олишмади. Фақатгина ўйин якунига бир дақиқа қолганида – 90+5-дақиқада Жуд Беллингҳем акробатик зарбаси билан ҳисобни тенглаштириб, Англияни шармандаликдан қутқариб қолди – 1:1.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, жамоалар қўшимча бўлимларга ўтишди ва 91-дақиқадаёқ Ҳарри Кейн Англияни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

Шу тариқа, Англия сенсация рўй беришига йўл қўймади ва Словакияни турнирдан чиқариб юбориб, чоракфиналга йўлланма олди. Инглизлар 1/4 финалда Швейцарияга қарши майдонга тушади. Ўйин 6 июл куни бўлиб ўтади.

Евро-2024. 1/8 финал.

30 июн (якшанба)

Англия – Словакия – 2:1

Голлар: 0:1 – 25 Шранц, 1:1 – 90+5 Беллингҳем, 2:1 – 91 Кейн.

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Триппьер (Палмер, 66), Райс, Фоден, Беллингҳем, Майну (Эзе, 84), Сака, Кейн.

Словакия – Дубравка, Пекарик, Шкриньяр, Вавро, Ганцко, Куцка (Беро, 81), Лоботка, Дуда (Бенеш, 81), Гараслин (Суслов, 61), Шранц, Стрелец (Боженик, 62).

Огоҳлантиришлар: Гехи (3), Майну (7), Куцка (13), Беллингҳем (17), Шкриньяр (45+1), Пекарик (77).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар