30.06.2024 18:43
1237
Теглар
Дуглас Луис — «Ювентус» футболчиси

«Ювентус» «Астон Вилла» яримҳимоячиси Дуглас Луисни ўз сафига қўшиб олди. 

Трансфер 50 миллион еврони ташкил этди. Шунингдек, қўшимча харажатларга 1,5 миллион евро ажратилди.

Келишув 2029 йилнинг ёзигача тузилди.

Бразилиялик футболчи ўтган мавсумда АПЛда 35 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди.

Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо бразилиялик яримҳимоячи «Ювентус» клуби учун тиббий кўрикдан ўтгани, келишувга биноан Турин клуби Дуглас трансфери учун «Астон Вилла»га 28 миллион евро тўлайди ҳамда икки яримҳимоячи – Сэм Айлинг ва Энцо Барренечеа ҳам инглиз клубига ўтиши ҳақида хабар берганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар