30.06.2024 18:23
2279
Теглар
«Барселона» Фелиш ва Канселу клубда қолмаслигини эълон қилиб, кўп ўтмай хабарни ўчирди

«Барселона» клуби уч нафар футболчи жамоа билан хайрлашганини эълон қилиб, сўнг хабарни ўчирди.

Каталония клуби дастлаб Жоау Фелиш ва Жоау Кансело жамоадаги фаолиятини давом эттирмаслигини маълум қилди. Улар билан амалдаги ижара шартномаси бугун, 30 июн куни тугайди. Аммо кўп ўтмай, клуб матбуот хизмати ушбу хабарни ўчирди.

Португалиялик ўйинчилардан Фелиш «Атлетико»дан ижара асосида олинганди, Канселу эса ҳуқуқий жиҳатдан «Манчестер Сити» ўйинчиси саналади.

Шунингдек, Каталония клуби Маркос Алонсо билан амалдаги шартнома якунига етгани сабабли хайрлашишини маълум қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар