30.06.2024 16:22
5032
Теглар
«Атлетико» Депай ва яна 3 футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди

 «Атлетико» клуби 4 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди.

«Клуб билан амалдаги шартномаси якунига етгани боис, Мемфис Депай, Марио Эрмосо, Габриэл Паулиста ва Витоло Мадрид жамоасини тарк этганини маълум қиламиз», - дейилади «Атлетико» расмий сайти хабарида.

Маълумот учун, Депай якунланган мавсумда «Атлетико» сафида 31 ўйинда майдонга тушган бўлиб, 9та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. Эрмосо ҳисобида 45 ўйинда 2 гол ва 2 ассист мавжуд. Паулиста 24 ўйинда самарадорлик кўрсатмаган бўлса, Витоло 2023/24 йилги мавсумда «Атлетико» сафида тўп сурмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар