30.06.2024 15:48
4359
Теглар
«Қатардан аламимизни олишимиз керак». Мурод Ризаев ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқичи қуръаси ҳақида

Тажрибали шарҳловчи Мурод Ризаев Осиё қитъаси учун 2026 йилги жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичига ташланган қуръа таассуротлари ҳақида гапирди. 

«Қуръани Дилшод иккимизга шарҳлаш насиб этган экан. Бу катта ҳаяжонли жараён эди.

Биз кутган жамоалар худди олдиндан буюртма қилганимиздек тушаверди. Охирги паллада «Шинжи-Шинжи Эронни ол», - деб бақириб турдим ва шундай бўлди. Очиғи бундан жуда ҳам хурсандман.

Бу — энг зўр қуръа бўлди деб ўйлайман. Қатардан ҳам аламимизни олишимиз керак. Эрон билан кучимиз тенг. Шу гуруҳда кучли иккиликдан жой олиб, ҳеч қандай ортиқча учрашувларсиз Жаҳон чемпионатига муддатидан олдин чиқамиз деб ўйлайман», — дейди Мурод Ризаев Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси қуръага кўра (http://tribuna.uz/7535http://tribuna.uz/7535), ЖЧ 3-саралаш босқичида Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон ва КХДР билан бир гуруҳдан жой олди,

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар