29.06.2024 14:44
3091
Теглар
Угарте «МЮ»га ўтишга яқин. Энрике унга ишонмаслигини айтди

Мануэл Угарте «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин.

ESPN'нинг хабар беришича, «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике аллақачон яримҳимоячига кейинги мавсумда унга ишонмаслигини маълум қилган.

Уругвайлик футболчи «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин турибди. Унга «Атлетико», «Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари ҳам қизиқиш билдираётган бўлса-да, уларда 60 млн евро тўлашга маблағлари йўқ — парижликлар эса 2023 йилнинг ёзида тўланган маблағни қайтаришни исташмоқда. Манкунианликлар бир қанча ўйинчилар билан хайрлашса, шунча пул тўлашлари мумкин бўлади.

«ПСЖ» Угартедан кетишни сўрамаган, бироқ 23 ёшли футболчининг ўзи фаолиятини давом эттириш учун мавжуд вариантларни ўрганишга тайёр ва АПЛда ўйнашга рози. 

2023/24 йилги мавсумда Угарте Лига 1да 25 та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар