29.06.2024 14:37
6819
Теглар
Руни: «Еврода ҳамма бир хил ўйнаяпти — позицион футбол. Бу — Гвардиоланинг айби»

Уэйн Рунининг айтишича, Евро-2024да кўплаб жамоалар Пеп Гвардиоланинг услубидан нусха олишмоқда.

Англия миллий жамоасининг собиқ футболчисига кўра, Белгия, Нидерландия, Англия ва бошқа жамоалар «Манчестер Сити» каби ўйнашга интилади, аммо улар «шаҳарликлар» мураббийининг ўйин услубини такрорлай олишмайди.

«Ҳамма бир хил тизимда ўйнаётганга ўхшайди. Жереми Доку каби кенг ҳудудда ҳаракат қиладиган ўйинчилар бўлса ҳам, жарима майдончаси томонга бирорта кроос амалга оширилмайди. 

Ўйлайманки, услублар анча позицион характерга эга. Ҳамма мукаммал гол уришга ҳаракат қилмоқда. Менимча, бу — Пепнинг айби (кулади)! У шундай услубни олиб кирди.

Унинг жамоаси буни ўзлаштира олди, аммо бошқалар яққол вазиятлар яратиш учун курашаётганга ўхшайди», — деди «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси ВВС'га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар