29.06.2024 10:41
2525
Мамардашвили: «Хвича бутун Испания миллий жамоасидан яхшироқ»

Георгий Мамардашвили Хвича Кварацхелияни бутун Испания миллий жамоасидан яхшироқ деб ҳисоблайди.

«Хвича бутун Испаниядан яхшироқ. Ўйинда ғалаба қозонамиз демайман, лекин турнир фаворитига кўп муаммо келтира оламиз. 

Яхши ҳимояланишимиз керак ва кейин уларни қарши ҳужумларда ушлай оламизми ёки йўқлигини кўрамиз, чунки олдинда тезкор ва сифатли ўйинчиларимиз бор. Нима қилишимиз кераклиги аниқ.

Турнирдаги энг яхши сейвим? Буни Испанияга қарши ўйинда амалга ошираман», — деди Грузия миллий жамоаси ва «Валенсия» посбони. 

Эслатиб ўтамиз, 30 июн куни Евро-2024 1/8 финалида Испания ва Грузия миллий жамоалари ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар