29.06.2024 08:22
1120
Июл ойида Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади

Турнирда Kun.uz жамоаси ҳам иштирок этади.

2023 йил июлида ўзбек футбол журналистикаси асосчиси Ахбор Имомхўжаевни хотирлаб, унинг издошлари томонидан футбол мусобақаси ташкил этилганди. Бу турнирда журналистика соҳаси вакиллари иштирок этганди. 

2 июл — халқаро спорт журналистлари куни бутун дунёда кенг нишонланади. Имомхўжаевлар сулоласи айнан шу сана атрофида анъанавий тарзда хотира турнири ташкил этишни мақсад қилган. Мамлакатда футбол мавсуми 6 июл куни танаффусга чиқади. Танаффуснинг илк кунида эса иккинчи бор Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади. 

Турнирда Kun.uz ходимларидан иборат жамоа ҳам иштирок этади.

Ахбор Имомхўжаев мамлакат футболи ривожига катта ҳисса қўшган. У ўз вақтида Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолият олиб борган, футбол ҳакамлигида ўзига хос ютуқларга эришган, Лига учрашувларида комиссар сифатида ишлаган, матбуот, радио, телевидениени бу инсонсиз тасаввур қилиш қийин эди. Қаҳрамонимиз 80 ёшдан ошган вақтида ҳам соғлом турмуш таризини тарғиб қилишда давом этди ҳамда «Тонг» фахрийлар жамоаси сафида мунтазам — ҳафтада уч бор футбол ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар