Хорватия — Италия ўйинига 8 дақиқа қўшиб берган Маккели учун Евро-2024 якунланди
Бош ҳакам Данни Маккели энди Евро-2024да ишламайди.
Нидерландиялик 41 ёшли реферига бу ҳақда гуруҳ босқичидан сўнг маълум қилишди.
Маккели Евро-2024 3-туридан ўрин олган Хорватия — Италия (1:1) ўйинини бошқарган ва ўшанда асосий вақтга 8 дақиқа қўшиб берганди. Натижада италияликлар 90+8-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, 2-ўрин билан плей-офф босқичига йўл олган. Хорватлар эса 3-ўринни эгаллаб, турнирни тарк этишганди.
Шунингдек, Маккели Германия - Венгрия (2:0) баҳсини ҳам бошқарган. Ўйиндан кейин венгерлар Илкай Гундўғаннинг голи бекор қилинмаганига норозилик билдиришганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар