30.06.2024 02:19
2165
Теглар
Евро-2024. Германия Данияни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди

Германияда ўтаётган Европа чемпионатида 1/8 финалнинг иккинчи баҳсида мезбонлар Данияга қарши майдонга тушиб, иккинчи бўлимда Ҳавертц ва Мусиала урган голлар эвазига ғалаба қозонишди. Немисларнинг биринчи голидан 4 дақиқа аввал скандинавияликлар тўп киритишганди, аммо Андерсеннинг голи кичик офсайд сабаб бекор қилинди. 

Эътиборлиси, беллашув 36-дақиқада кучли момақалдироқ сабаб 20 дақиқага тўхтатилди ва сўнг давом эттирилди. 

Германия чоракфиналда Испания — Грузия жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. 

Евро-2024. 1/8 финал

Германия Дания 2:0

29 июн, «Сигнал Идуна Парк»

Голлар: Ҳавертц (53, пеналти), Мусиала (68).

Германия – Нойер, Рюдигер, Шлоттербек, Раум (Ҳенрикс, 80), Кроос, Гундўған (Фуллкруг, 65), Андрих (Жан, 64), Киммих, Ҳавертц, Сане (Антон, 88), Мусиала (Виртц, 81).

Дания – Шмейхел, Ба (Кристиансен, 81), Вестергор, Кристенсен (Бруун Ларсен, 81), Андерсен, Мэле, Дилэйни (Нёргор, 69), Эриксен, Ҳёйберг, Олсен (Поулсен, 69), Ҳойлунд (Винд, 81).

Огоҳлантиришлар: Андерсен (57), Мэле (60).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар