29.06.2024 08:11
2242
Теглар
«Болоня» Европа Лигаси ғолибини сотиб олди

«Болоня» «Специя»дан Эмил Ҳолмни сотиб олди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ҳимоячининг трансфер қиймати 7 млн еврони ташкил қилди. 

Швециялик ҳимоячининг янги клуби билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган ва уни яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ўз ичига олади.

24 ёшли Ҳолм ўтган мавсумни ижара асосида «Аталанта»да ўтказди ва А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ҳамда яна 1 та голли узатмани амалга оширди. У Бергамо клуби билан Европа Лигасида зафар қучди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар