29.06.2024 20:24
2556
Теглар
«Арсенал» Кунде трансфери борасида «Барселона» билан боғланди

Жюл Кундега Премер-лиганинг топ-клуби қизиқиш билдирмоқда. 

Diario Sports'нинг хабар беришича, «Арсенал» ҳимоячини сотиб олиш борасида «Барселона» билан боғланган.

25 ёшли француз Каталония клубида сотилмайдиган ўйинчилардан эмас. Шунинг учун «кўк-анорранглилар» агар яхши таклиф тушса, футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Ла Лигада Кунде «Барса» сафида 64 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар