29.06.2024 10:39
2180
Теглар
Ҳаким Зиёш тўлиқ «Галатасарой» футболчисига айланди

Ҳаким Зиёш тўлиқ «Галатасарой» футболчисига айланди. 

Яримҳимоячи ўтган ёзда «Челси»дан ижарага олинганди. Керакли шартлар бажарилгани учун турк клуби 31 ёшли марокашликни текинга ўз сафига қўшиб олди. 

Истанбулликлар Зиёш билан «1+1» кўринишида шартнома тузишди. Футболчи йилига 2,85 млн евро олади.

Вингер ўтган мавсумда Туркияда 18 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган ва «Галатасарой» билан мамлакат чемпионига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар