28.06.2024 16:15
8364
Теглар
Суперкомпютер плей-офф ўйинлари олдидан Евро-2024нинг асосий фаворитини аниқлади

Opta статистик порталининг суперкомпютери Евро-2024 гуруҳ босқичи якунлари ва плей-офф жуфтликлар сеткаси маълум бўлгач, турнирнинг асосий фаворитини аниқлади.

Суперкомпютерга кўра, Евро-2024 ғолиблигига асосий фаворит сифатида Англия миллий жамоаси кўрсатилган. Турнир жамоалари орасида инглизларнинг чемпион бўлиш имконияти 20 фоизга баҳоланган. Яна икки фаворит дея Испании (17,2%) ва Германия (15,8%) қайд этилган.

Плей-оффга чиққан жамоаларнинг ўйини, имконияти ва кейинги босқичлардаги эҳтимолий рақибларидан келиб чиққан ҳолда ғолиблик учун имконияти энг паст баҳоланган жамоа Грузия бўлди – 0,3%. 

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:

Испания — Грузия;
Германия — Дания;
Португалия — Словения;
Франция — Белгия;
Румыния — Нидерландия;
Австрия — Туркия;
Англия — Словакия;
Швейцария — Италия.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар