28.06.2024 22:27
5600
Теглар
Расман: Хоселу — «Ал Ғарафа» футболчиси

«Реал» «Эспаньол»дан Хоселуни сотиб олиб, Қатарнинг «Ал Ғарафа» клубига сотди.

Мадрид клуби 2023/24 йилги мавсумда ижара асосида ўйнаган ҳужумчини сотиб олиш бандини фаоллаштирганини эълон қилди.

Хабар қилинишича, товон пули 1,5 млн еврони ташкил этган ва «Реал» футболчининг Қатарга кейинги трансферини осонлаштириш учун шундай қилган. 

«Реал» 34 ёшли форвардни «Ал Ғарафа»га сотганини ҳам эълон қилди. Испаниялик футболчи Қатар клуби билан «2+1» схемаси бўйича шартнома имзолади.

2023/24 йилги мавсумда Хоселу «қаймоқранглилар» сафида 49 та ўйин ўтказиб, 17 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Мадрид клуби билан ҳужумчи Ла Лига ва Испания суперкубогини ютди, Чемпионлар Лигасида ҳам ғолиб чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар