28.06.2024 16:24
2019
Теглар
Мамардашвилидан Мбаппегача. Евро-2024 гуруҳ босқич рамзий жамоаси эълон қилинди

Whoscored статистик портали Евро-2024 гуруҳ босқич якунларига кўра, рамзий жамоани эълон қилди.

Ўтказилган учта тур якунларига биноан, Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Фабиан Руис ўйинларда энг юқори балл олган ҳолда гуруҳ босқичининг энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди. «ПСЖ»нинг 28 ёшли аъзоси ўртача 8,39 баллга лойиқ кўрилган.

Whoscored талқинига кўра, Евро-2024 гуруҳ босқич рамзий жамоасидан қуйидаги ўйинчилар жой олди:

Дарвозабон: Георгий Мамардашвили (Грузия, 7,75 балл).

Ҳимоячилар: Йозуа Киммих (Германия, 7,39), Пепе (Португалия, 7,22), Яка Бийол (Словения, 7,33), Марк Кукурелья (Испания, 7,68).

Яримҳимоячилар: Тони Кроос (Германия, 7,45), Фабиан Руис (Испания, 8,39), Кевин Де Брюйне (Белгия, 7,6).

Ҳужумчилар: Жамал Мусиала (Германия, 7,77), Коди Гакпо (Нидерландия, 7,8), Килиан Мбаппе (Франция, 7,56).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар