28.06.2024 15:29
3113
Теглар
Евро-2024 тўпурари «Монако»га ўтишга яқин

Евро-2024 турнирининг энг яхши тўпурари бўлиб турган Жорж Микаутадзе «Монако»га ўтишга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Грузия миллий жамоаси ҳамда «Метц» клуби аъзоси монаколиклар билан оғзаки келишувга эришган. Томонлар шартнома келишувлари бўйича бир тўхтамга келган.

«Монако» тез орада «Метц» билан Жорж Микаутадзенинг трансфери бўйича келишувга эришиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, 23 ёшли ҳужумчи 3та гол билан Европа чемпионати гуруҳ босқичининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

У ўтган мавсум Франция чемпионатидаги 20та ўйинда 13та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар