28.06.2024 19:33
1753
Теглар
«Бавария» де Лигт учун 70 млн евро сўрамоқда. «МЮ» 35 млн евродан кўп тўламоқчи эмас

«Бавария» ва «Манчестер Юнайтед» клублари Маттейс де Лигтнинг трансфер нархи бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Журналист Кристиан Фалкнинг хабарига кўра, «МЮ» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг собиқ шогирдини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Клуб раҳбарияти нидерландиялик ҳимоячининг трансфери бўйича Мюнхен клуби билан музокарага киришган. 

Қайд этилишича, «Бавария» 70 млн евро сўрамоқда, «Юнайтед» эса 35 млн евродан ортиқ тўламоқчи эмас. Венсан Компани де Лигтнинг кетишига қарши эмас.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар