Португалиянинг Грузияга ютқазиши рейтингдаги ўринларга кўра Евролар тарихидаги энг кутилмаган натижага айланди
Грузия миллий жамоаси ФИФА рейтингида рақибидан сезиларли даражада ортда бўлганига қарамай, ғалаба қозонди.
Вилли Саньол шогирдлари Евро-2024 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Португалияни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.
StatMuse рейтингга асосланиб, бу натижани Европа чемпионатлари тарихидаги энг кутилмаган ғалаба эканлигини таъкидламоқда. Грузия ҳозирда ФИФА рейтингида 74-ўринни эгаллаб турибди, Португалия эса 6-поғонада ва турнир тарихида ҳеч қачон бу қадар ортда бўлган жамоа фаворитни мағлуб этмаганди.
Таъкидлаш керакки, Пиреней яримороли жамоаси ушбу ўйиндан олдин «F» гуруҳида биринчи ўринни кафолатлаган эди ва шу сабаб ротация амалга оширди. Дебютант Грузия эса ғалаба орқали 3-ўрин билан плеф-оффга чиқди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар