26.06.2024 11:07
2073
Теглар
Жаҳон чемпиони Мустафи 32 ёшида фаолиятини якунлади

Шкодран Мустафи футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Арсенал» клуби ва Германия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси 32 ёшида бутсаларини михга илишга қарор қилди. Унинг сўнгги клуби «Леванте» эди ва бир йил олдин Ла Лига клубини тарк этганди. 

1 июл куни Мустафи Германия U-17 бош мураббийи Марк Майстернинг ёрдамчисига айланади.

Мустафи 2016 йилдан 2021 йилгача «Арсенал»да ўйнаган ва икки марта Англия кубогини ютган. У, шунингдек, «Эвертон», «Сампдория», «Валенсия» ва «Шалке» жамоаларида ҳам ҳаракат қилган. 

Ҳимоячи Германия сафида 20 та ўйин ўтказиб, 2014 йилги жаҳон чемпионати ва 2017 йилги Конфедерациялар кубогида ғолиб чиққан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар