26.06.2024 00:01
1660
Теглар
Винисиус Америка кубоги ҳақида: «Менга қарши 3-4 нафар ўйинчини қўйишмоқда»

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор Америка кубоги баҳсларида рақибнинг бир неча ўйинчиси унга қарши персонал ўйнаётганини айтди.

Биринчи турда Бразилия Коста-Рика билан дуранг (0:0) ўйнади.

«Албатта, дебют ҳар доим қийин кечади, айниқса ҳимоявий ўйнайдиган жамоага қарши янги майдонда. Ўйинимизни яхшилашимиз шартлигини биламан. Аммо янги ўйинчилар, янги мураббий – натижа учун бироз вақт талаб этилади.

Евро-2024дан фарқли равишда Америка кубогида яхши майдонлар кўп эмас. Бу ҳам ўйинга таъсир қиладиган жиҳат.

Миллий жамоа сафида ҳар ўйинда менга қарши 3-4 ўйинчини қўйишмоқда», - дейди «Реал» форварди Винисиус.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар