Нидерландия миллий жамоаси сардори Виржил ван Дейк Евро-2024 3-туридан ўрин олган Австрия (2:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Нидерландия гуруҳда 4 очко тўплаб, 3-ўрин билан плей-оффга чиқди.
«Ҳар жиҳатдан жуда ёмон ўйин бўлди. Тўпга эгалик қилишда ҳам, яккакурашларда ҳам баҳсни кучсиз бошладик. Айни пайтда менда бунинг учун ҳеч қандай тушунтириш йўқ. Танаффусда кўп нарса айтилди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик ва дарҳол тўп киритдик. Кейин ўйин янада очиқлашди ва биз 3 очкони бой бердик.
Мағлубиятга барчамиз жавобгармиз, бир ёки икки киши айбдор эмас. Бу содир бўлмаслиги керак эди. Агар бу турнирда бирор нарсага эришмоқчи бўлсак, тезроқ ниманидир ўзгартиришимиз керак», — дея ҳимоячининг сўзларини келтиради Voetball International.