26.06.2024 18:13
1939
Роберто Мартинес: «Португалия – Евро-2024да ғолиб бўлиш учун даъвогар, аммо турнир фаворити эмас»

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналдунинг Грузияга қарши баҳсни асосий таркибда бошлашини маълум қилди. Португаллар дастлабки икки очкода ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлган.

«Грузияга қарши ўйинда ҳам фақат ғалаба учун ҳозирланяпмиз. Жамоа сардори Роналду ҳам асосий таркибда бўлади. Рақиб яхши ҳимоя чизиғига эга, қарши ҳужумда ҳам жуда хавфли.

Португалия – Евро-2024да ғолиб бўлиш учун даъвогар, аммо турнир фаворити эмас. Нимчоракфиналда қайси рақибга қарши ўйнаш аҳамиятсиз», - дейди Мартинес.

Маълумот учун, Португалия – Грузия ўйини бугун, 26 июн куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар