Англия миллий жамоаси сардори Ҳарри Кейн Евро-2024 3-туридан ўрин олган Словения (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Турнир бошланишидан олдин мақсадимиз шу эди — гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, тақдиримизни ўзимиз бошқариш. Ўйлайманки, олдинги ўйинларга қараганда анча яхши ўйнадик. Ҳужумларимизни якунлай олмадик, аммо кейинги ўйинни интиқлик билан кутмоқдамиз.
Бир нечта ярим вазиятлар яратдик, баъзиларини эса яхшироқ тугатишимиз мумкин эди. Ўйлайманки, майдонга тушган йигитлар жуда яхши ўйнашди ва интенсивликни юқори даражада ушлаб туришди. Бу бизга керак эди. Ҳар ким ўз вазифасини бажариши керак, биз ҳали ҳам шундай қиламиз.
Аввал ҳам шундай ҳолатда бўлганмиз ва плей-оффда яхшиланганмиз. Ушбу турнирдаги барча ўйинлар қийин. Олдинда бизни катта синов кутиб турибди, аммо курашни давом эттириш учун бизда етарлича куч бор», — деди ҳужумчи ITV'га берган интервюсида.
Англия гуруҳда 5 очко тўплаб, 1-ўрин билан 1/8 финалга йўл олди.