26.06.2024 11:08
1453
Гризманн Франция сафида ЖЧ/Евроларда энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди

Антуан Гризманн Франция миллий жамоаси сафида йирик турнирлардаги 33-ўйинини ўтказди.

Франция Евро-2024 3-турида Полша билан дуранг ўйнади (1:1). «Атлетико» ҳужумчиси 61-дақиқада захирадан майдонга тушди. 

Шу тариқа Гризманн «учранглилар» сафида жаҳон ва Европа чемпионатларидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди. 

Кейинги ўринлардаги Лилиан Тюрам ва Оливие Жиру ҳисобида 32 тадан, Терри Анрида 28 та, Зинедин Зиданда эса 26 та ўйин бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар