26.06.2024 14:37
6221
Теглар
Бир испан ва икки инглиз — Мусиала айни вақтдаги энг яхши ёш футболчиларни айтди

Евро-2024 2-туридан ўрин олган Германия — Венгрия (2:0) ўйинидан сўнг Мусиала ESPN телеканалига интервю берди. Жамол бошқа мавзулар қаторида уни ҳайратлантирадиган уч нафар ёш футболчини ҳам айтди. 

«Ҳозир кўплаб ёш футболчилар жуда яхши ўйнашмоқда. Албатта, «Реал»да ажойиб фаолият олиб бораётган Жуд Беллингҳэмни таъкидлаш керак. Яна Педри бор, менимча, у — ажойиб футболчи. «Арсенал»дан Сака. Балки ҳозир баъзи номлар ёдимга тушмас, лекин улар яхши ишлаётганини кўряпсиз, бу жуда зўр», — дейди «Бавария»нинг 21 ёшли яримҳимоячиси. 

Мусиала Еврода 2 та гол урди ва тўпурарлар қаторида бормоқда. 

Германия ўз майдонидаги қитъа чемпионатида гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Бундестим 1/8 финалда Дания билан куч синашади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар