26.06.2024 09:09
2735
Белотти «Рома»дан «Комо»га ўтди

Андреа Белотти фаолиятини «Комо»да давом эттиради. 

21 йиллик танаффусдан сўнг А Серияга қайтган клуб ҳужумчини «Рома»дан 4,5 млн еврога сотиб олди. Бонуслар ҳам бор. 

Маълумот учун, «Комо»ни испаниялик собиқ яримҳимоячи Франсеск Фабрегас бошқаради. 

Белотти ўтган мавсумда А Серияда 29 та баҳсда 6 та гол урган. 30 ёшли ҳужумчи мавсумнинг иккинчи қисмини «Фиорентина»да ижарада ўтказганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар