Жаҳоннинг энг кекса футболчиси «Атлетико Судзука»га ўтди
Жаҳоннинг энг кекса профессионал футболчиси япониялик Кадзуйоси Миура ўзига янги жамоа топди.
Япониянинг 4-дивизионида иштирок этувчи «Атлетико Судзука» клуби 57 ёшли Миура жамоага ўтганини эълон қилди. У «Йокоҳама» клубидан ижара асосида ўтди.
Миура 2023/24 йилги мавсумни Португалия 2-лигаси вакили «Оливейренсе» сафида ўтказиб, битта ўйинда майдонга тушганди.
Маълумот учун, Миура футболчилик фаолиятини 1986 йил «Сантос»да бошлаб, 38 йилдан буён турли клубларда тўп суриб келмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар