Спалетти: «Сўнгги сониягача ишонинг — ҳозирги футбол шунақа»
Италия миллий жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти Евро-2024 3-туридан ўрин олган Хорватия (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Италия 90+8-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, 2-ўрин билан плей-оффга йўл олди.
«Охирги сониягача ишонасиз — ҳозирги футбол шунақа. Бундай лаҳзалар энг ёрқини бўлади. Ақл бовар қилмайдиган вазиятлардан фойдалана олмаган бўлсак-да, мағлубиятдан қутула олдик.
Ўйинларимизда мантиққа тўғри келмайдиган ҳолатлар бўлади. Лекин биз йигитлар энг яхши ўйинни кўрсатишларига имкон беришимиз ва ишонч ҳосил қилишимиз керак», — дейди Спалетти Rai эфирида.
Маълумот ўрнида, Италия 1/8 финалда Швейцария билан ўйнайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар