Гарет Саутгейт Евро-2024да Англия миллий жамоаси танқид қилинаётганига ўз муносабатини билдирди.
«Бу — биз яшаётган дунё. Мен бунга эътибор бермайман, умуман аҳамияти йўқ. Мен учун муҳими — футболчилар ушбу турнирда ишонч билан ҳаракат қилишлари учун уларга йўл-йўриқ кўрсатишим керак.
Биз умидли, юқори сифатли жамоамиз ва биз қилаётган ҳар бир нарса синчковлик билан таҳлил қилинишини тўлиқ тушунамиз. Ташқаридан бирор нарса аралашиши шарт эмас, чунки ўзим асосий танқидчиманман, барча футболчиларим каби.
Ташқи танқидларга қулоқ солсак, бу яхшиланишимизга ёрдам бериши даргумон», — дея инглизлар устозининг сўзларини келтиради ESPN.
Англия 2-турдан сўнг 4 очко тўплаб, плей-офф масаласини ҳал қилди. Жамоа Сербияни (1:0) мағлуб этиб, Дания (1:1) билан дуранг ўйнади. Аммо инглизларнинг зерикарли ўйини танқид қилинмоқда.