Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич Евро-2024 3-туридан ўрин олган Италия (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
Хорватия 90+8-дақиқада ғалабани бой берди ва плей-оффга чиқиш имкониятини деярли йўқотди.
«Вақт келади, мен тўхташим керак, лекин қачонлигини ҳали билмайман. Ҳозирча давом этаман, илтифотлар учун раҳмат.
Бугун футбол бизга шафқатсиз эди. Албания билан ўйинда бўлгани каби сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик. Бу футбол — гоҳида катта қувонч, гоҳ қайғу келтиради.
Ҳиссиётлар? Албатта, тикланишимиз керак. Лекин ҳаммаси қандай бўлса, шундай. Айтганимдек, балки натижа адолатсиздир, биз ўйин бошиданоқ курашдик ва натижа... Лекин ватанимиз учун курашганимиз билан фахрланишимиз мумкин.
Бу миллий жамоадаги энг омадсиз ўйинимми? 2008 йилдаги Туркияга қарши чоракфинал билан солиштириш қийин, лекин жуда яқин. Албатта, бу — биз ва жамоамиз учун қайғули кун», — дея хорватлар сардорининг сўзларини келтиради Tuttomercatoweb.