Куман: «Бу Евро ажойиб ўтмоқда. Мен кўрган 10 та ўйиндан 9 таси қизиқарли бўлди»
Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман Евро-2024 3-туридан ўрин олган Австрия билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Беллашув бугун, 25 июн куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бўлиб ўтади.
«Австриянинг ҳар бир ўйинини томоша қилиш қизиқ.
Менимча, бу Европа чемпионати жуда яхши. Мен кўрган 10 та ўйиндан 9 таси қизиқарли бўлди. Бу Австрия каби жамоалар туфайли.
Шунингдек, Швейцария Германияга қарши ўйинда (1:1) қойил қолдирди. Испания эса ажойиб ва чиройли футбол ўйнайдиган жамоа.
Менга ёқмаган бирорта ўйин бўлмади. Жуда кўп яхши, кучли жамоалар бор ва биз улардан биримиз», — дея Куманнинг сўзларини келтиради Voetbal International.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар