25.06.2024 08:48
4568
Хорватиянинг дурангидан сўнг Англия, Франция ва Нидерландия плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Европа чемпионатида Б гуруҳи сўнгги турида Хорватия Италия билан дуранг ўйнади — 1:1.

Натижада ўз гуруҳида икки ўйинда 4 очкодан тўплаган Англия, Франция ва Нидерландия муддатидан аввал плей-оффга йўлланма олди. Бу жамоалар 3-турда ютқазган тақдирда ҳам, камида энг яхши 3-ўрин эгалари қаторида бўлади ва 1/8 финалга чиқади. Чунки А ва Б гуруҳларидаги 3-ўрин соҳиблари Венгрия (3) ва Хорватия (2) улардан кам очко жамғарди.

Шу тариқа Евро-2024да ҳозиргача 8 жамоа 1/8 финал масаласини ҳал қилди — Германия, Швейцария, Испания, Италия, Португалия, Англия, Франция ва Нидерландия.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар