26.06.2024 01:57
3717
Теглар
Евро-2024. Англия 1-ўрин билан плей-оффга чиқди, Дания ва Словения ҳам 1/8 финалда

Европа чемпионатида С гуруҳида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди. 

3-турда Англия Словения билан, Дания Сербияга қарши майдонга тушди. Ўйинларда ҳисоб очилмади.

Натижада инглизлар (5) 1-ўрин билан плей-оффга чиқишди. Дания ва Словения очколар ҳамда тўплар нисбати бўйича бир хил натижа қайд этишди. FairPlay — карточкалар камлигига кўра Дания иккинчи, Словения учинчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олишди. Словения ўз тарихида илк бор плей-оффга чиқди. Сербия (2) турнир билан хайрлашди.

Дания 1/8 финалда мезбон Германияга қарши ўйнайди. Англия ва Словениянинг рақиблари кейинроқ маълум бўлади. 

С гуруҳидаги натижалар сабаб Б гуруҳида 3-ўринни эгаллаган Хорватиянинг (2) мусобақа билан хайрлашгани маълум бўлди. 

Евро-2024. С гуруҳи. 3-тур. 25 июн

Англия Словения 0:0

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Геҳи, Триппиер (Александер-Арнолд, 84), Райс, Галлаҳер (Майну, 46), Беллингҳэм, Фоден (Гордон, 89), Сака (Палмер, 71), Кейн.

Словения – Облак, Стоянович, Карничник, Дркушич, Бийол, Янжа (Балковец, 90+1), Гнезда-Черин, Элшник, Шпорар (Целар, 86), Шешко (Иличич, 75), Млакар (Горенц-Станкович, 86).

Огоҳлантиришлар: Триппиер (17), Янжа (22), Геҳи (68), Бийол (72), Фоден (77).

Дания Сербия 0:0

Дания – Шмейхел, Ба (Дилэйни, 77), Вестергор, Кристенсен, Андерсен, Мэле, Эриксен (Поулсен, 88), Ҳёйберг, Юлманд (Кристиансен, 77),Винд (Олсен, 46), Ҳойлунд (Долберг, 59).

Сербия – Райкович, Велкович, Миленкович, Павлович, Мияйлович (Младенович, 73), Гудел (Йович, 46), Лукич (Милинкович-Савич, 88), Илич (Влаҳович, 67), Самаржич (Тадич, 46), Митрович, Живкович.

Огоҳлантиришлар: Миленкович (4), Винд (27), Юлманд (30), Митрович (83).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар