25.06.2024 21:03
3527
Теглар
Дида, Пануччи, Заккардо ва Сержинио Ўзбекистонга келади

Ёшлар ойлиги доирасида 29 июнь куни дунёга машҳур собиқ футбол юлдузлари Ўзбекистонга ташриф буюришади.

Ёшлар ишлари агентлиги хабарига кўра, Дида, Пануччи, Заккардо ва Сержинио сингари бразилиялик ва италиялик собиқ ўйинчилар мамлакатимизга келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Дида Бразилия терма жамоасининг собиқ дарвозабони, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Кристиан Пануччи – Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, «Реал» ва «Милан» жамоалари билан икки марта УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби саналади.

Кристиан Заккардо – Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, жаҳон ва Бундеслига чемпиони бўлган.

 Сержинио – Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, яримҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра «Милан» клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби саналади.

Қайд этилишича, 29 июнь куни соат 15:00да Ёшлар ижод саройида бўладиган учрашувда футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари, Ўзбекистонда соҳадаги ислоҳотлар ҳамда спортчиларимизнинг муваффақиятлари ҳақида суҳбат бўлади. Учрашувда иштирок этиш бепул.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар