Далич: «Ҳакам натижага таъсир қилди. У қўшимча 8 дақиқани қаердан олди, ҳайронман»
Хорватия миллий жамоаси бош мураббийи Златко Далич Евро-2024 3-туридан ўрин олган Италия (1:1) билан ўйинда ҳакам 8 дақиқа қўшиб берганини танқид қилди.
Беллашувни нидерландиялик Данни Маккели бошқарди. Италия 90+8-дақиқада тўп киритиб, хорватларни плей-оффга чиқиш имкониятидан деярли маҳрум қилди.
«Албатта, бу натижага таъсир қилди. Қўшиб берилган 8 дақиқани ҳакам қаердан олганини билмайман. Мана 5 йилдан бери УЕФА ва ФИФАнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида гапиряпман, лекин ҳеч ким эшитмаяпти, мен эса кулгили кўриняпман. Биз ҳаммамиз улар билан солиштирганда арзимасмиз ва мен айтган ҳамма гаплар шамолда учиб кетади.
8 дақиқа қўшиб бўлмасди. Бунча вақтни тўплаш учун қанча қоидабузарлик ва тўхталишлар керак?» – деди Далич.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар