Ҳоқон Чалхонўғли «Интер»дан «Бавария»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
Олдинроқ немис клуби 30 ёшли яримҳимоячини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.
«Оммавий ахборот воситаларида тарқалаётган сўнгги миш-мишларни ҳисобга олиб, вазиятга ойдинлик киритмоқчиман.
Мен Туркия миллий жамоасининг Евро-2024даги сардори бўлганим учун бу хабарларга изоҳ беришдан тийилдим. Бироқ кейинги тушунмовчиликларга йўл қўймаслик учун энди аниқ баёнот беришни ўринли деб биламан.
«Интер»да жуда бахтлиман. Клуб ва ажойиб мухлисларимиз билан бўлган муносабатларим ҳақиқатан ҳам ўзгача. Биргаликда катта муваффақиятларга эришдик ва «Интер» билан янада кўпроқ совринларни ютиш умидидаман.
Яна бир бор такрорлайман: ҳозир бутун эътиборимни халқимини бахтли қилишга қаратганман. Тушунганингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур. Олға, «Интер», — деб ёзди Туркия миллий жамоаси футболчиси «инстаграм»даги саҳифасида.