Жака: «Швейцария тўпсиз ҳолатларда агрессив ўйин кўрсатди. Ўйин охирида тўп ўтказиб юборганимиз хафа қилди»
Швейцария миллий жамоаси яримҳимоячиси Гранит Жака Евро-2024 3-туридан ўрин олган Германияга (1:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин охирида (90+2-дақиқа) тўп ўтказиб юбориш ҳар доим хафа қилади. Умуман олганда, биз ажойиб характер кўрсатдик, тўпни яхши ушлаб турдик, жуда яхши ўйнадик ва якунда очкодан хурсанд бўлишимиз керак, деб ўйлайман.
Немислар қанчалик кучли эканини билардик. Одатдагидек тўп билан эркин ўйнаш ҳар доим ҳам мумкин эмасди. Лекин ўйлашимча, биз тўпсиз ҳам тажовузкор бўлдик, прессинг қилдик ва кўп ҳолларда яхши ўйнадик», — деди жамоа сардори УЕФА расмий сайтига
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар