24.06.2024 17:44
6002
Теглар
Винисиус – асосий фаворит, Кроос 3-ўринга кўтарилди. Goal «Олтин тўп»га даъвогарлар рейтингини янгилади

Винисиус Жуниор Goal нашри талқинига кўра, июн ойида «Олтин тўп-2024» учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Дастлабки икки ўринни Винисиус ва Беллингҳэм эгаллаб турган бўлса, Тони Кроос Германия миллий жамоасидаги иштироки билан 6-поғонадан 3-ўринга кўтарилган. Мбаппе эса 4-ўринга пасайган. Виртц бешликдан ўрин олган. Рўйхатда Месси 15-ўринда қайд этилган, Ҳоланд 12-ўринга тушган.

Топ-20 билан танишинг:

1. Винисиус Жуниор («Реал»);

2. Жуд Беллингҳем («Реал»);

3. Тони Кроос («Реал»);

4. Килиан Мбаппе («Реал» / «ПСЖ»);

5. Флориан Виртц («Байер»);

6. Ҳарри Кейн («Бавария»);

7. Филип Фоден («Манчестер Сити»);

8. Родри («Манчестер Сити»);

9. Жамал Мусиала («Бавария»);

10. Родриго («Реал»);

11. Антонио Рюдигер («Реал»);

12. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»);

13. Даниэль Карвахал («Реал»);

14. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»);

15. Лионель Месси («Интер Майами»);

16. Бернарду Силва («Манчестер Сити»);

17. Букайо Сака («Арсенал»);

18. Антуан Гризманн («Атлетико»);

19. Лаутаро Мартинес («Интер»);

20. Ламин Ямал («Барселона»).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар