Венгрия ҳужумчиси Варга Шотландия билан ўйинда ҳушини йўқотди. У учун Евро-2024 якунланди
Барнабаш Варга ҳушини йўқотди.
Венгрия миллий жамоаси ҳужумчиси Евро-2024 3-туридан ўрин олган Шотландияга қарши баҳсда (1:0) рақиб дарвозабони Ангус Ганн билан тўқнашув натижасида жароҳат олди.
M4 Sport хабарига кўра, «Ференцварош» футболчиси шифохонага ётқизилган. У ҳушига келди ва гаплашди.
Ўйиндан сўнг Венгрия устози Марко Росси Варга учун турнир якунланганини маълум қилди: «Унинг аҳволи барқарор, деб эшитдик. У шифохонада кузатув остида. Биз унинг юз суяги синганини биламиз. Варгага операция керакми ёки йўқлигини билмаймиз, лекин у бу Еврода ўйнамаслиги аниқ. Энг муҳими — у билан ҳаммаси жойида».
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар