24.06.2024 22:28
2377
Теглар
УЕФА Мбаппенинг Еврода қора ниқобда ўйнашига рухсат берди

УЕФА Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Евро-2024да қора рангдаги ниқоб билан тўп суришига рухсат берди.

Франция миллий жамоаси форварди 1-тур доирасидаги Австрияга қарши ўйин (1:0) якунида бурнини синдириб олганди. Килиан учун Франция байроғидаги ранглардан махсус ниқоб тайёрланган бўлишига қарамай, УЕФА футболчининг бундай ниқобда тўп суришига рухсат бермаганди. Регламентга биноан, ниқоб бир хил рангда бўлиб, жамоа ёки ишлаб чиқарувчининг белгилари бўлмаслиги лозим.

 RMC Sport хабарига кўра, УЕФА Мбаппе учун тайёрланган қора рангдаги ниқоб билан майдонга тушишга рухсат берган.

Франция эртага, 25 июн куни 3-тур доирасида Полшага қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар