24.06.2024 11:21
2589
Теглар
Райс: «Англияни Еврони тарк этгандек танқид қилишмоқда. Гуруҳда 1-ўриндамиз»

Деклан Райс собиқ футболчилар томонидан Англия миллий жамоаси танқид қилингани ҳақида гапирди.

«Мен хафа эмасман, чунки етарлича футбол ўйнаганман ва бундай ҳолатларни биламан. Шунинг учун танқидлар мени умуман безовта қилмайди. Улар ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эга. Улар телевидениеда ўзлари хоҳлаган нарсани айтишади.

Мен улардан баъзиларини шахсан биламан, зўр йигитлар. Лекин улар гапиришдан олдин аввал бизнинг ўрнимизда бўлишгани ва турнирларда яхши натижаларга эриша олишмагани ҳақида ўйлашлари керак.

Билмайман, нега ҳамма Англия бу Еврода жуда ёмон ўйнаётганини ҳис қилмоқда. Гўё биз турнирни тарк этгандек гапиришмоқда. Биз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибмиз 

Позитив бўлишимиз керак. Келинг, футболчиларда ишонч уйғотайлик. Фил Фоден, Сака, Жуд Беллингҳэм каби ўйинчиларга дунёдаги энг зўрлари эканликларини айтайлик. Улар яхши гапларни ўқиб: «Мен майдонга тушаман ва боримни бераман» деб ишонч билан ўйнашсин. Ўйлашимча, бу салбий шарҳлардан яхшироқ», — дея инглизлар яримҳимоячисининг сўзларини келтиради Daily Mail.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар