24.06.2024 16:53
3358
Начо «Ал-Қодисия» билан 2 йиллик шартнома имзолади – Marca

«Реал» сардори Начо Фернандес фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради.

Marca хабарига кўра, испаниялик 34 ёшли ҳимоячи «Ал-Қодисия» клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Начо Мадрид клуби сафини эркин агент сифатида тарк этади. Футболчи Саудия клубида йиллик 20 миллион евро маош олиши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Начо жорий мавсум «қироллик клуби» сафида 45 ўйинда майдонга тушганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар