24.06.2024 23:19
1233
Теглар
«МЮ» Гринвуд трансфери бўйича «Лацио»нинг 20 млн евролик таклифини рад этди

«Манчестер Юнайтед» «Лацио»нинг Мэйсон Гринвуд трансфери бўйича йўллаган биринчи таклифини рад этди.

Инсайдер Жанлуки Ди Марцио хабарига кўра, ўтган мавсумни «Хетафе»да ўтказган Гринвудни Рим клуби ўз сафида кўрмоқчи. «Лацио» англиялик вингер учун «МЮ»га 20 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, кейинги трансферидан 50 фоиз маблағни беришини билдирган. Аммо Манчестер клуби таклифни рад этган.

Гринвуд якунланган мавсум 36 ўйинда 10та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар