24.06.2024 10:15
1673
Теглар
40 ёшли Вагнер Лав Бразилиянинг иккинчи дивизионидаги клубга ўтди

Вагнер Лав Бразилия 2-дивизионидаги «Аваи» клубига кўчиб ўтди.

ЦСКАнинг 40 ёшли собиқ ҳужумчиси билан бир йиллик шартнома имзоланди. 

Бу мавсумда Вагнер «Атлетико Гойяненсе»да ўйнаб, барча мусобақаларда 25 та баҳсда 7 та гол урди. 

Аввалроқ Лав Бразилиянинг иккинчи дивизионида «Спорт Ресифе» жамоасида ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар