23.06.2024 19:34
2771
Ван Нистелройга «МЮ»да тен Ҳаг билан бирга ишлаш таклиф қилинди

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой клубга мураббий сифатида қайтиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, нидерландиялик мураббийга «МЮ»да Эрик тен Ҳаг мураббийлар штабидан ўрин олиш таклиф қилинган. 

Шунга қарамай, Ван Нистелрой «ПСВ» бош мураббийи лавозимини тарк этиб, «Бернли» клуби устозига айланиши кутилмоқда. 

Венсан Компани Чемпионшипга тушган жамоадан «Бавария»га йўл олгач, «Бернли» раҳбарияти ван Нистелрой билан алоқада бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар