23.06.2024 14:45
2350
Теглар
«Реал» Кроос ўрнига «Ювентус»дан Рабьони таклиф этмоқчи

«Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида яримҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клуб мураббийлар штаби ва раҳбарият жамоани тарк этган Тони Кроос ўрнига «Ювентус» яримҳимоячиси Адриен Рабьони таклиф этмоқчи. Карло Анчелотти франциялик футболчининг Кроосга ўринбосар бўла олишига ишонмоқда. 

Аввалроқ, «Ювентус» 29 ёшли футболчига икки йиллик шартнома таклиф қилганди, аммо у йиллик 7,5 миллион евро маошга рози эмас. Рабьо 2019 йилдан буён Турин клубида тўп сурмоқда. 

У якунланган мавсумда 35 ўйинда 5та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган. Transfermarkt Адриеннинг трансфер баҳосини 35 миллион еврога баҳолаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар