23.06.2024 22:06
1440
Теглар
Матсен «Астон Вилла» учун тиббий кўрикдан ўтди. «Челси» трансфер учун 37,5 миллион фунт олади

Ҳуқуқий жиҳатдан «Челси»га тегишли бўлган Иан Матсен фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттириши кутилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Бирмингем клуби Нидерландия миллий жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича келишувга эришган. У бугун миллий жамоаси сафида янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтган. Матсен «Астон Вилла» билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.

Қайд этилишича, «Астон Вилла» 22 ёшли ҳимоячининг трансфери учун «Челси»га 37,5 миллион фунт тўлайди.

Маълумот учун, Матсен ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Бундеслигада «Боруссия» Дортмунд сафида ўтказганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар