«Челси» Уилямсни ўз сафида кўрмоқчи
«Челси» клуби Испания миллий жамоаси ҳамда «Атлетик» вингери Нико Уилямсга қизиқиш билдирмоқда.
«Челси» Олисе трансфери амалга ошмагач, Нико Уилямсни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, деб ёзади инсайдер Жанлука Ди Марцио.
21 ёшли вингер ўтган мавсумда «Атлетик» билан шартномани 2027 йилгача узайтирганди. Унинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 60 миллион еврога тенг.
Аввалроқ, «Челси» ва «МЮ» қизиққан Майкл Олисе «Кристал Пэлас» билан шартномани узайтиргани ҳақида хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар